Ўзбекистон

Мирзиёев поездлар тўқнашуви муносабати билан Испанияга ҳамдардлик билдирди

Мирзиёев поездлар тўқнашуви муносабати билан Испанияга ҳамдардлик билдирди
Мирзиёев поездлар тўқнашуви муносабати билан Испанияга ҳамдардлик билдирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Испаниянинг Толедо вилоятида йўловчи поездлари тўқнашиши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан Испания қироли Филипп VI га ҳамдардлик мактубини йўллади.

Давлат раҳбари Испания халқига, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Жабрланганларга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилади.

Кастилия-Ла-Манча автоном ҳамжамияти ҳукумати раҳбари Эмилиано Гарсиа-Пахенинг маълумотига кўра, авария оқибатида камида 68 киши ҳалок бўлган.

Поездлар тўқнашуви эрталаб Толедо вилоятидаги Урда аҳоли пункти яқинида содир бўлган. Ҳар икки поезд Мадрид — Севилья йўналиши бўйича ҳаракатланаётган эди. Ҳодиса вақтида поездларда 540 нафардан ортиқ йўловчи бўлган. Авария оқибатида поездлардан бирининг икки вагони рельсдан чиқиб кетган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.