Ўзбекистон

Мирмансур Мирҳамидов Ўзбекистон ИИВ биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Мирмансур Мирҳамидов Ўзбекистон ИИВ биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Мирмансур Мирҳамидов Ўзбекистон ИИВ биринчи ўринбосари этиб тайинланди / Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мирмансур Мирҳамидов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи этиб тайинланди. Тегишли қарор республика президентининг қарори билан қабул қилинди.

Ушбу лавозимда у 2026 йил 12 октябрь куни президент фармони билан Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевнинг ўрнини эгаллади.

2026 йил январь ойида Мирмуҳаммад Мирҳамидов коррупцияга қарши курашиш соҳасида комплаенс ва ички назорат масалалари бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланган эди.

Мирҳамидов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У олий юридик маълумотга эга бўлиб, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Унга катта адлия маслаҳатчиси махсус унвони берилган.

Мирҳамидов 2006 йилдан бошлаб прокуратура органларида турли лавозимларда ишлаган. 2023 йилдан эса Бош прокуратуранинг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросида қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.