7
Ўзбекистон

Тошкентда тўққиз ойда қизамиққа гумон қилинган 290 та ҳолат аниқланди

Тошкентда тўққиз ойда қизамиққа гумон қилинган 290 та ҳолат аниқланди
Тошкентда тўққиз ойда қизамиққа гумон қилинган 290 та ҳолат аниқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Тошкентда қизамиққа гумон қилинган 290 та ҳолат қайд этилди. Шу билан бирга, пойтахтда ва умуман Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигича қолмоқда, касалланиш ҳолатлари сони эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси маълум қилди.

Идора изоҳлашича, ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган рақамлар 2026 йил январь–сентябрь ойларига тегишли. Шу сабабли уларни қисқа вақт ичида аниқланган ёки айнан ҳозирги пайтда қайд этилган ҳолатлар сони сифатида қабул қилмаслик керак.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда қизамиққа гумон қилинган 290 та ҳолат ва беморлар билан алоқада бўлган 10 мингдан ортиқ киши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Қўмита фойдаланувчиларни эълон қилинган маълумотларни нотўғри талқин қилмасликка ва бузиб кўрсатилган ахборотни тарқатмасликка чақирди.

Идора болаларни режали эмлаш жараёни ҳақида ҳам маълумот берди. 2026 йилнинг тўққиз ойи давомида қизамиқ, эпидемик паротит ва қизилча касалликларидан ҳимоя қилувчи КПК комбинирланган вакцинаси билан бир ёшли 47 494 нафар бола ва олти ёшли 42 767 нафар бола эмланди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.