Ўзбекистон

Сербия компанияси 300 нафардан ортиқ ўзбекистонликни ишга жалб қилмоқчи

Сербия компанияси 300 нафардан ортиқ ўзбекистонликни ишга жалб қилмоқчи
Сербия компанияси 300 нафардан ортиқ ўзбекистонликни ишга жалб қилмоқчи / Фото: Миграция агентлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сербиянинг Sherpa d.o.o. компанияси 2027 йилда Ўзбекистондан қурилиш ва турдош касблар соҳасидаги 300 нафардан ортиқ мутахассисни ишга жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миграция агентлиги раҳбари Мухсинхўжа Абдурахмоновнинг компания бош директори Дамир Лунич билан онлайн музокаралари якунлари бўйича маълум бўлди.

Агентлик маълумотига кўра, Sherpa d.o.o. компаниясининг ҳамкорлари орасида EXPO 2027 кўргазмаси билан боғлиқ лойиҳаларда иштирок этаётган пудратчи ташкилотлар ҳам бор.

Томонлар энг кўп талаб этиладиган мутахассисликлар ва меҳнат шароитларини белгилаш, номзодларни мақсадли танлаш ҳамда уларнинг касбий тайёргарлигини ташкил этишга келишиб олдилар. Номзодларни якуний танлаш Сербия компанияси вакиллари иштирокида Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган.

Лойиҳани амалий жиҳатдан амалга ошириш аниқ бўш иш ўринлари кўрсатилган расмий буюртма олиниб, ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат имзоланганидан кейин бошланади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.