Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни амалий ташриф билан Туркманистонга келди.
Туркманбоши шаҳри аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси 8 октябрь куни Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида, 9 октябрь куни эса Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Тадбирлар доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.