Шошилинч
7
Ўзбекистон

Тошкентда кичик Нил тимсоҳи аниқланди

Тошкентда кичик Нил тимсоҳи аниқланди
Тошкентда кичик Нил тимсоҳи аниқланди / Фото: Videolavha.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда балиқчилар шаҳар дарёларидан бирида кичик Нил тимсоҳини аниқлади. Ҳайвон Тошкент ҳайвонот боғига олиб келинди. Бу ҳақда боғ маъмурияти хабар берди.

15 ноябрь куни балиқчилар сув ҳавзасида судралиб юрувчи ҳайвон пайдо бўлгани ҳақида хабар беришди. Воқеа жойига Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Тошкент ҳайвонот боғи мутахассислари зудлик билан етиб борди.

Мутахассислар тимсоҳни хавфсиз тарзда ушлаб, ҳайвонот боғига олиб кетишди. Шундан сўнг яқин атрофда бошқа судралиб юрувчи ҳайвонлар ҳам бўлиши мумкинлигини текшириш мақсадида ҳудуд кўздан кечирилди.

Бошқа ҳайвонлар аниқланмади.

Тошкент ҳайвонот боғи аҳолини ўзлари учун ғайриодатий бўлган муҳитда учраган экзотик ҳайвонларни мустақил равишда тутишга ёки ҳайдашга уринмасликка чақирди. Бундай ҳолатларда топилма ҳақида тегишли хизматларга хабар бериш тавсия этилади.

Ҳайвонот боғи вакиллари ҳатто кичик ҳайвон ҳам мутахассислар ёрдамига муҳтож бўлиши мумкинлигини эслатди.

https://t.me/tashzoo/4812

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.