Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида бута ўсимликларининг 55,21 миллион дона қаламчаси экилди. Бу умумий режанинг 65,7 фоизи бажарилганини англатади.
Пойтахтда жами 84 миллион дона қаламча экиш режалаштирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, ишларга 1 573 нафар ходим жалб қилинган. Экиш жараёнининг бориши ҳақидаги маълумотлар 16 ноябрь куни соат 18:00 ҳолатига келтирилган.
16 ноябрь куни шаҳарда 2,74 миллион дона қаламча экилди. Бу кунлик режанинг 65,2 фоизини ташкил этади.
Ишларни 17 ноябрь куни давом эттириш учун 4,6 миллион дона қаламча захираси тайёрланди. Бу миқдор кунлик режадаги ҳажмнинг 128 фоизига тенг.
Шу билан бирга, Тошкентда экилган кўчатларни ёпиш ишлари ҳам давом этмоқда. 15,64 гектар майдонда ёйсимон конструкциялар ўрнатилиб, плёнка тортилди. Бу режалаштирилган майдоннинг 43,4 фоизини ташкил этади.
Ушбу ҳудуднинг 0,49 гектар қисми 16 ноябрь куни плёнка билан ёпилди.