Ўзбекистон

«Ойбек» божхона постида телефон ичига яширилган тақинчоқлар аниқланди

«Ойбек» божхона постида телефон ичига яширилган тақинчоқлар аниқланди
«Ойбек» божхона постида телефон ичига яширилган тақинчоқлар аниқланди / Фото: Ўзбекистон Божхона қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ойбек» чегара божхона постида Ўзбекистонга кириб келаётган йўловчининг мобил телефони ва унинг ғилофига яширилган, жами 54 грамм вазндаги декларацияга киритилмаган заргарлик буюмлари аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Заргарлик буюмлари қўл юкини кўздан кечириш жараёнида топилган. Хабарда қайд этилишича, йўловчи уларни декларацияда кўрсатмаган ва оғзаки сўров вақтида ҳам бу ҳақда маълум қилмаган.

Дастлабки баҳолашга кўра, заргарлик буюмларининг қиймати 64,8 миллион сўмни ташкил этади.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув олиб борилмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.