Ўзбекистон

2014 йилдан бери қидирувда бўлган шахс АҚШдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

2014 йилдан бери қидирувда бўлган шахс АҚШдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
2014 йилдан бери қидирувда бўлган шахс АҚШдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди / Фото: Жиззах вилояти ИИБ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда айбланаётган ва 2014 йилдан бери қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси АҚШдан экстрадиция қилиниб, Жиззах прокуратурасига топширилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Идора маълумотларига кўра, гап 1978 йилда туғилган Ю. Н. исмли фуқаро ҳақида бормоқда. У Ўзбекистон Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, қидирувга берилган эди.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида эркак АҚШда қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилди. Мамлакатга етиб келганидан сўнг у Жиззах шаҳар прокуратурасига топширилди.

Вилоят ИИБда хабар беришларича, қидирувда бўлган бошқа шахсларнинг қаердалигини аниқлаш ва уларни мамлакатга қайтариш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.