Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев 23–24 ноябрь кунлари Иорданияга давлат ташрифи билан боради

Шавкат Мирзиёев 23–24 ноябрь кунлари Иорданияга давлат ташрифи билан боради
Шавкат Мирзиёев 23–24 ноябрь кунлари Иорданияга давлат ташрифи билан боради / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Иордания қироли Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг таклифига биноан 23–24 ноябрь кунлари ушбу мамлакатга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, икки мамлакат расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилиши режалаштирилган.

Томонлар Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Тўқимачилик, тоғ-кон ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги ҳамда фармацевтика соҳаларидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш ва туристик алмашинувларни кенгайтириш масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олган.

Музокаралар якунида қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.