Шошилинч
7
Ўзбекистон

Тошкентнинг саккизта туманига янги прокурорлар тайинланди

Тошкентнинг саккизта туманига янги прокурорлар тайинланди
Тошкентнинг саккизта туманига янги прокурорлар тайинланди / Фото: «Enterprise Uzbekistan».

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрининг саккизта туманида прокурорлар алмашди. Янги раҳбарлар Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Олмазор, Яшнобод, Чилонзор, Юнусобод, Сергели ва Мирабод туманларида иш бошлади. Бу ҳақда тақдим этилган хабарда маълум қилинди.

Мирзо Улуғбек тумани прокурори лавозимига Яҳё Абдураҳмонов тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Юнусобод тумани прокурори лавозимида ишлаган.

Яккасарой тумани прокуратурасига аввал Олмазор тумани прокурори бўлиб ишлаган Ахрор Ахунов раҳбар этиб тайинланди.

Абдураҳим Муҳиддинов Олмазор туманининг янги прокурори бўлди. Тайинловга қадар у Бош прокуратуранинг ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасига раҳбарлик қилган.

Яшнобод тумани прокурори лавозимига Ойбек Шамуратов тайинланди. У бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Чилонзор тумани прокуратурасига аввал Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Сарвар Базаров раҳбарлик қилади.

Иброҳим Расулов Юнусобод туманининг янги прокурори этиб тайинланди. У тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурорининг ўринбосари бўлган.

Сергели тумани прокурори лавозимига Сирожиддин Файзиев тайинланди. У бунга қадар Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Мирабод тумани прокуратурасига эса аввал Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаган Қобилжон Аҳмаджонов раҳбар этиб тайинланди.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.