7
Ўзбекистон

Мирзиёев Анталияда Финляндия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Анталияда Финляндия Президенти билан учрашди
Мирзиёев Анталияда Финляндия Президенти билан учрашди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 31-конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Финляндия Президенти Александр Стубб билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида Александр Стуббнинг ўтган йили Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, металлургия, энергетика ва геология соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш ҳамда экология ва сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

2027 йил бошида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.