7
Ўзбекистон

Мирзиёев БМТ билан чўлланишга қарши курашни муҳокама қилди

Мирзиёев БМТ билан чўлланишга қарши курашни муҳокама қилди
Мирзиёев БМТ билан чўлланишга қарши курашни муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон иқлим саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси ижрочи котиби Ясмин Фуад билан учрашув ўтказди.

Чўлланишга қарши курашиш, таназзулга учраган ерларни тиклаш ва иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этиш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Самарали ҳамкорлик доирасида сўнгги беш йил давомида 15 та қўшма лойиҳа амалга оширилгани мамнуният билан қайд этилди.

Оролбўйи ҳудудида экологик мувозанатни тиклаш, ўрмонлар майдонини кенгайтириш ва қурғоқчил экотизимлар барқарорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Углерод ютилишини ҳисобга олиш механизмларини такомиллаштириш ва карбон молияси маблағларини жалб этиш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида чўлланишга қарши курашиш ва экологик барқарорликни таъминлаш соҳаларида шерикликни янада мустаҳкамлаш ҳамда қўшма ташаббусларни илгари суриш юзасидан келишувга эришилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.