7
Ўзбекистон

Ўзбекистон биринчи хоними COP31даги миллий павильонга ташриф буюрди

Ўзбекистон биринчи хоними COP31даги миллий павильонга ташриф буюрди
Ўзбекистон биринчи хоними COP31даги миллий павильонга ташриф буюрди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон биринчи хоними, «Zamin» халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси томонлар конференциясининг 31-сессияси (COP31) доирасида мамлакат миллий павильонига ташриф буюрди.

Павильоннинг меъморий концепцияси асосига «Узумзор: ўтмиш мероси, бугунги кун ечими, келажак учун илҳом» ғояси қўйилган. Ташриф давомида Зироат Мирзиёева экспозицияда намойиш этилган миллий экологик лойиҳалар ва ташаббуслар билан танишди.

«Zamin» фонди томонидан амалга оширилаётган «Eco-Schools Uzbekistan» лойиҳаси иштирокчилари биринчи хонимга узлуксиз экологик таълим тизими ҳақида маълумот берди.

Ушбу тизим таълимнинг барча босқичларини қамраб олади. Мактабгача ва бошланғич таълим учун LEAF дастури, умумтаълим мактаблари учун Eco-Schools дастури, олий ва ўрта махсус касбий таълим учун эса Eco-Campus дастури амал қилади.

Ўзбекистоннинг COP31 доирасидаги миллий павильони мамлакатда амалга оширилаётган экологик ўзгаришларни намойиш этиш, тажриба алмашиш ва барқарор келажак йўлида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш майдони вазифасини бажаради.

SE

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.