Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон иқлим саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Словения Республикаси Президенти Наташа Пирц Мусар билан учрашув ўтказди.
Ўтган йили Словенияга амалга оширилган ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Товар айирбошлаш ҳажми ўсгани мамнуният билан қайд этилди. Транспорт, шаҳарсозлик, муҳим минерал ресурслар ва фармацевтика соҳаларида кооперацияни ривожлантириш ҳамда маданий ва туристик алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар ўзаро шерикликни, шу жумладан, Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик доирасида янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини тасдиқладилар.