Шошилинч
7
Ўзбекистон

Ўзбекистонда 10 ойда 231 нафар ходим ҳалок бўлди

Ўзбекистонда 10 ойда 231 нафар ходим ҳалок бўлди
Ўзбекистонда 10 ойда 231 нафар ходим ҳалок бўлди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  2026 йил январь–октябрь ойларида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 771 та бахтсиз ҳодиса қайд этилди.

Ҳодисалар оқибатида 847 нафар киши жабрланди, улардан 231 нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси хабар берди.

Қайд этилган бахтсиз ҳодисаларнинг 38 таси гуруҳли тусда бўлган, 542 таси оғир оқибатларга олиб келган, 189 таси эса инсонлар ўлими билан якунланган.

Жабрланган 847 нафар кишидан 486 нафари оғир тан жароҳатлари олган, яна 30 нафари енгил жароҳатланган. Ҳалок бўлганлар сони 231 нафарни ташкил этган.

Инспекция маълумотларига кўра, бахтсиз ҳодисалар оқибатида етказилган зарарни қоплаш учун бир марталик ва ҳар ойлик тўловлар бўйича жами 16 миллиард 637 миллион сўм ундирилган.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.