Ўзбекистон

Тошкентда 7-автобус саройига тегишли автобус ёнди

Тошкентда 7-автобус саройига тегишли автобус ёнди
Тошкентда 7-автобус саройига тегишли автобус ёнди / Фото: Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 7 ноябрь куни соат 12:01 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига Шайхонтоҳур туманидаги Лайлитўрғон кўчасида автобус ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушди.

Ҳодиса жойига етиб келган қутқарув бўлинмалари ёнғинни ўчириш ишларини зудлик билан бошлади.

Ёнғин соат 12:09 да тўлиқ бартараф этилди.

ФВБнинг аниқлаштирилган маълумотига кўра, ёнғин содир бўлган автобус 7-автобус саройига тегишли.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.