Спорт

Ўзбекистоннинг беш нафар шахматчиси ФИДЕ рейтинги топ-100 талигига кирди

Ўзбекистоннинг беш нафар шахматчиси ФИДЕ рейтинги топ-100 талигига кирди
Ўзбекистоннинг беш нафар шахматчиси ФИДЕ рейтинги топ-100 талигига кирди / Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик беш нафар шахматчи Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) рейтингининг кучли 100 талигидан жой олишда давом этмоқда.

Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов мос равишда тўртинчи ва бешинчи ўринларни сақлаб қолди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, кучли юзталикка кирган Ўзбекистоннинг бошқа шахматчилари рейтингдаги ўринларини йўқотган. Нодирбек Ёқуббоев 26-ўриндан 31-ўринга тушди.

Рустам Қосимжонов аввалги 48-ўриндан 61-поғонага пасайди.

Шамсиддин Воҳидов эса 66-ўриндан 95-ўринга тушиб қолди.

Шу тариқа, Ўзбекистоннинг икки нафар вакили жаҳон рейтингининг кучли бешталигидаги ўрнини сақлаб қолди, яна уч нафар шахматчи эса рейтинг рўйхатида пастлади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.