Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Акбар Жўраев Хитойнинг Нинбо шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида учта олтин медални қўлга киритиб, 110 кг гача бўлган вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланди.
Спортчи даст кўтариш ва икки кураш суммаси бўйича иккита жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Даст кўтариш машқида Жўраев 198 кг натижа қайд этиб, ўзининг аввалги жаҳон рекордини янгилади. Кўтариб кўтариш машқида эса 234 кг натижа кўрсатди. Икки кураш бўйича умумий натижа 432 кгни ташкил этди. Бу кўрсаткич ҳам янги жаҳон рекорди бўлди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчи даст кўтариш, кўтариб кўтариш ва икки кураш суммаси бўйича ғолиб чиқиб, учта олтин медалга сазовор бўлди.
Бундан ташқари, Нинбо шаҳридаги мусобақадаги иштироки Жўраевга 2028 йилда Лос-Анжелес шаҳрида ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш учун рейтинг очколарини ҳам тақдим этди.