Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 16–17 ноябрь кунлари Уммон пойтахти Маскат шаҳрида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга бағишланган Ўзбекистон ва Уммон бизнес-форуми бўлиб ўтади.
Тадбир доирасида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини намойиш этади. Шунингдек, иштирокчилар саноат кооперацияси ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилади.
Форум дастуридан, шунингдек, Made in Uzbekistan миллий маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ўрин олган.
Форумда Форс кўрфази мамлакатлари бозорларига электротехника маҳсулотларини етказиб бериш, ишбилармон ҳамкорлар топиш ҳамда Уммон корхоналари билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор компаниялар иштирок этишга таклиф қилинади.
Иштирок этиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш лозим.