Ўзбекистон

Тошкентда трансформаторни таъмирлаш вақтида икки киши куйиб қолди

Тошкентда трансформаторни таъмирлаш вақтида икки киши куйиб қолди
Тошкентда трансформаторни таъмирлаш вақтида икки киши куйиб қолди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентдаги Parkwood турар жой мажмуасининг трансформатор пунктида 27 октябрь куни эрталаб таъмирлаш ишлари вақтида эркак кишининг кийимига ўт кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, ишлар жараёнида фазалараро қисқа туташув содир бўлган.

Гувоҳларнинг айтишича, эркакнинг кийими ёниб кетган. Жабрланган шахс шифохонага ётқизилган. У тирик қолган.

Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси филиали маълум қилишича, трансформатор пункти истеъмолчининг балансида бўлиб, пойтахт филиали объектларига, жумладан, Миробод туман электр таъминоти корхонасига тегишли эмас.

Дастлабки маълумотларга кўра, таъмирлаш ишларини истеъмолчининг ўзи ёллаган электрик бажарган. У Миробод туман электр таъминоти корхонаси ходими ҳисобланмайди.

Аввалроқ турар жой мажмуаси аҳолиси электр таъминотидаги узилишлар ва лифтлар ишидаги носозликлардан шикоят қилган эди. Жабрланган шахснинг аҳволи ва ҳодиса тафсилотлари ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Янгиланган маълумот: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, икки нафар фуқаро турли даражадаги куйиш жароҳатларини олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Жабрланганлар Миробод туман электр таъминоти корхонаси ходимлари эмас.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.