Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Африка Иттифоқи ҳузуридаги илк доимий вакилини тайинлади. Мамлакатнинг Қатар, Жанубий Африка Республикаси ва Эфиопиядаги элчиси Ашраф Хўжаев Африка Иттифоқи Комиссияси раиси Маҳмуд Али Юсуфга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Африка Иттифоқи қитъанинг 55 та давлатини бирлаштиради. Доимий вакилнинг тайинланиши Ўзбекистоннинг ушбу ташкилот ва унга аъзо мамлакатлар билан ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашиши кутилмоқда.
Маросимдан сўнг томонлар суҳбат ўтказиб, дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
Учрашув иштирокчилари маданий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда қўшма тадбирлар ўтказиш режаларини ҳам муҳокама қилдилар.