Спорт

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси FIFA турнирида 42-ўринни эгаллади

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси FIFA турнирида 42-ўринни эгаллади
Ўзбекистон U-15 терма жамоаси FIFA турнирида 42-ўринни эгаллади / Фото: ЎФА.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ўсмирлар футбол терма жамоаси (U-15) Озарбайжонда бўлиб ўтган FIFA U-15 World Cup & Festival 2026 мусобақасидаги иштирокини якунлади.

Гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Ганага 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Кейин эса Багама ороллари (6:1), Қозоғистон (2:0), Гуам (6:0) ва Мьянма (4:0) терма жамоалари устидан ғалаба қозонди.

Кейинги босқичда Ўзбекистон терма жамоаси Мадагаскарга 1:4 ҳисобида ютқазди. Шундан сўнг Гватемала (4:1), Коста-Рика (2:1) ва Нигер (4:3) жамоаларини мағлуб этди. Сўнгги учрашувда эса Кот-д’Ивуар терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон U-15 терма жамоаси FIFAга аъзо 189 та миллий футбол ассоциацияси вакиллари орасида 42-ўринни эгаллади.

Осиё рейтингида жамоа тўртинчи натижани қайд этди. Ундан фақат Эрон, Жанубий Корея ва Австралия терма жамоалари юқори ўринларни эгаллади.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.