Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 39,5 миллион кишига етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 фоизга кўпдир.
2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида мамлакатда 638,6 минг киши туғилди, 123,4 минг киши вафот этди. Аҳолининг табиий ўсиши 515,2 минг кишини ташкил қилди.
Аҳоли сони бўйича Самарқанд вилояти мамлакатда биринчи ўринда турибди. Аҳолининг энг юқори ўсиш суръати эса Сурхондарё вилоятида қайд этилди.
Демографик вазият, туғилиш, миграция ва аҳолининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши ҳақидаги батафсил маълумотлар инфографикада.