Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Инфографика · Ўзбекистон

2026 йилги қабул: Ўзбекистонда 677 907 абитуриент рўйхатдан ўтди — инфографика

2026/2027 ўқув йили учун онлайн рўйхатдан ўтиш якунланди: 677 907 ариза, абитуриентларнинг 53,9 фоизи — аёллар, 12 997 киши сертификатлар асосида тестдан озод этилди. Асосий рақамлар инфографикада.
UzDaily · 12.07.2026 12:15 108 views
Юклаб олиш
Ўзбекистон
2026 йилги қабул: Ўзбекистонда 677 907 абитуриент рўйхатдан ўтди — инфографика

Ўзбекистонда олий ва профессионал таълим муассасаларига 2026/2027 ўқув йили учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди: ҳужжат топширганлар сони 677 907 кишини ташкил этди.

Уларнинг учдан икки қисми (66,6%) — жорий йил битирувчилари, аёллар улуши 53,9 фоизга тенг. 664 609 абитуриент тест синовларини топширади, 36 500 киши ижодий йўналишларни танлаган, 10 581 нафари ҳарбий олийгоҳларга ҳужжат топширган.

24 526 та халқаро сертификат тасдиқланган, барча фанлар бўйича сертификатга эга 12 997 абитуриент эса тестсиз конкурсга қўйилади. Имтиҳонлар ўн кун давомида 64 та майдонда ўтказилади, кунлик сиғим — 70 980 киши. Асосий рақамлар — UzDaily инфографикасида.

2026 йилги қабул: Ўзбекистонда 677 907 абитуриент рўйхатдан ўтди — инфографика