Спорт

Ўзбекистон таэквондочилари Qatar Open мусобақасида олтита медаль қўлга киритди

Ўзбекистон таэквондочилари Qatar Open мусобақасида олтита медаль қўлга киритди
Ўзбекистон таэквондочилари Qatar Open мусобақасида олтита медаль қўлга киритди / Фото: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг WT таэквондо бўйича терма жамоаси Қатар пойтахтида ўтказилган халқаро Qatar Open мусобақасида олтита медаль қўлга киритди. Ўзбекистонлик спортчилар ҳисобида иккита олтин, битта кумуш ва учта бронза медали бор. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Ёдгорбек Жўрабоев 87 килограммгача бўлган вазн тоифасида, Светлана Саидова эса 73 килограммдан юқори вазн тоифасида олтин медальни қўлга киритди.

57 килограммгача бўлган вазн тоифасида Мадина Мирабзалова кумуш медаль соҳиби бўлди.

Нажмиддин Қосимхўжаев 74 килограммгача, Шаббона Абдувалиева 57 килограммгача ва Моҳидил Ўктамжонова 62 килограммгача бўлган вазн тоифаларида бронза медалларига сазовор бўлди.

Мусобақа якунларига кўра, Светлана Саидова турнирнинг энг яхши спортчиси деб топилди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса энг яхши аёллар жамоаси номига сазовор бўлди.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринни Тунис терма жамоаси қўлга киритди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.