Иқтисод

Қашқадарёда А-380 трассаси 350 млн долларга реконструкция қилинади

Қашқадарёда А-380 трассаси 350 млн долларга реконструкция қилинади
Қашқадарёда А-380 трассаси 350 млн долларга реконструкция қилинади / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қашқадарё вилояти ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 100 километрлик қисмини Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда реконструкция қилиш бошланади. Лойиҳанинг қиймати 350 миллион долларни ташкил этади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бағишланган йиғилишда маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби хабар берди.

Қарши шаҳри атрофидаги айланма йўл яна 5,5 километрга узайтирилиб, А-380 магистралига уланади. Масъулларга йил охирига қадар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тайёрлашни якунлаш ва 2027 йил январь ойида қурилишни бошлаш топширилди.

Бундан ташқари, темир йўл кесишмаларида юзага келаётган тирбандликлар муаммоси ҳам ҳал этилади.

Қарши — Помук ва Ғузор — Бейнеу автомобиль йўлларида поездлар ҳаракатланиши вақтида катта тирбандликлар юзага келмоқда. Ушбу участкаларда умумий қиймати 250 миллиард сўм бўлган иккита замонавий йўл ўтказгич қурилади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.