Иқтисод

Германия Ўзбекистонга ривожланиш учун 71 миллион евро ажратади

Германия Ўзбекистонга ривожланиш учун 71 миллион евро ажратади
Германия Ўзбекистонга ривожланиш учун 71 миллион евро ажратади / Фото: Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Германия Ўзбекистонга ривожланиш мақсадларидаги икки томонлама ҳамкорлик доирасида 71 миллион евро ажратади.

Тегишли келишув 2026 йил 7 октябрда бўлиб ўтган ҳукуматлараро музокаралар якунлари бўйича эришилди.

Томонлар бир қатор йўналишларда, жумладан, барқарор иқтисодий ривожланиш, ижтимоий ҳимоя, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, иқлим сиёсати ва энергетика соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Эришилган келишувлар 30 йилдан ортиқ вақт давомида изчил давом этиб келаётган икки мамлакат ҳамкорлигининг янги босқичини бошлаб берди.

Германия Ўзбекистонни халқаро ривожланиш ҳамкорлиги соҳасидаги муҳим ҳамкор сифатида кўради.

Ажратиладиган маблағлар келишилган соҳалардаги қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Музокаралар Берлин ва Тошкентнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш, шунингдек, иқлим ва энергетика кун тартибига оид масалалар бўйича ҳамкорликни давом эттириш ниятини тасдиқлади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.