Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистонда темир йўл транспорти орқали қарийб 5,9 млн нафар йўловчи ташилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
2025 йилнинг мос даврига нисбатан темир йўл орқали йўловчи ташиш ҳажми 0,6 млн нафарга ошди.
2026 йилнинг дастлабки олти ойида темир йўл транспорти орқали шунингдек, 56,3 млн тонна юк ташилган.