Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 ноябрь куни Душанбе шаҳар раҳбари Рустам Эмомали расмий ташриф билан Тошкентга келди.
Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, пойтахт ҳокими Шавкат Умурзаков, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф доирасида Рустам Эмомали «Янги Ўзбекистон» боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.
Шундан сўнг у «Янги Тошкент» шаҳарсозлик лойиҳасининг бош режаси билан танишди.
Тақдимот давомида меҳмонга замонавий шаҳар марказини барпо этиш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш бўйича режалар тақдим этилди.