Ўзбекистон

Ўзбекистон ва CISAC муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва CISAC муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва CISAC муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Адлия вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари М. Икрамов Муаллифлар ва бастакорлар жамиятлари халқаро конфедерацияси (CISAC) ҳамда BIEMнинг Европа бўйича минтақавий директори Митко Чаталбашев билан учрашув ўтказди.

Учрашувда муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, уларни жамоавий бошқариш механизмларини ривожлантириш, шунингдек, ижодий касб вакилларининг қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида муаллифлар ва бошқа ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш, ушбу соҳада халқаро стандартларни жорий этиш ҳамда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.