7
Ўзбекистон

Муроджон Йўлдошев Загребдаги дзюдо бўйича Гран-прида кумуш медаль олди

Муроджон Йўлдошев Загребдаги дзюдо бўйича Гран-прида кумуш медаль олди
Муроджон Йўлдошев Загребдаги дзюдо бўйича Гран-прида кумуш медаль олди / Фото: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик дзюдочи Муроджон Йўлдошев Загреб шаҳрида ўтказилаётган Гран-при туркумидаги мусобақада кумуш медални қўлга киритди. У 81 кг гача бўлган вазн тоифасида иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Йўлдошев мусобақа финалига қадар етиб борди ва ҳал қилувчи беллашувда канадалик дзюдочи Франсуа Готье-Драпо билан куч синашди. Финал баҳсида Ўзбекистон вакили рақибига мағлуб бўлди ва турнирни кумуш медаль билан якунлади.

Загребдаги мусобақа бугун ўз якунига етади.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.