Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик дзюдочи Муроджон Йўлдошев Загреб шаҳрида ўтказилаётган Гран-при туркумидаги мусобақада кумуш медални қўлга киритди. У 81 кг гача бўлган вазн тоифасида иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Йўлдошев мусобақа финалига қадар етиб борди ва ҳал қилувчи беллашувда канадалик дзюдочи Франсуа Готье-Драпо билан куч синашди. Финал баҳсида Ўзбекистон вакили рақибига мағлуб бўлди ва турнирни кумуш медаль билан якунлади.
Загребдаги мусобақа бугун ўз якунига етади.