Спорт

Ўзбекистон конкур бўйича халқаро турнирда олти медаль қўлга киритди

Ўзбекистон конкур бўйича халқаро турнирда олти медаль қўлга киритди
Ўзбекистон конкур бўйича халқаро турнирда олти медаль қўлга киритди / Фото: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси Остона шаҳрида якунланган конкур бўйича FEI Jumping World Cup Eurasian League Final CSI-W LF Astana 2026 халқаро мусобақасида олти медаль қўлга киритди.

Спортчиларимиз ҳисобида иккита олтин, учта кумуш ва битта бронза медали бор.

Мусобақалар Қозоғистон пойтахтида тўрт кун давомида бўлиб ўтди.

Иккита олтин медални Алишержон Эркинжонов ва Азам Толиббоев қўлга киритди. Эркинжонов Cool Dancer лақабли от устида 125 см баландликдаги тўсиқлар бўйича баҳсларда биринчи ўринни эгаллади. Толиббоев эса Lady лақабли от билан 130 см баландликдаги тўсиқлар бўйича мусобақада ғолиб бўлди.

Жамоа ҳисобидаги учта кумуш медални Бекзод Қурбонов ва Азам Толиббоев келтирди. Қурбонов Santos Hippica лақабли от билан 145 ва 150 см баландликдаги тўсиқлар бўйича баҳсларда иккинчи ўринларни эгаллади. Толиббоев эса Lady лақабли от билан 125 см баландликдаги тўсиқлар бўйича мусобақада кумуш медаль соҳиби бўлди.

Яна бир медаль — бронза мукофотини Бекзод Қурбонов қўлга киритди. У Santos Hippica лақабли от билан 140 см баландликдаги тўсиқлар бўйича баҳсларда учинчи ўринни эгаллади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.