Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Миршоҳид Тиллабоев Панамада бўлиб ўтган конгрессда World Boxing халқаро ташкилоти вице-президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Тиллабоев мазкур лавозимга номзод сифатида кўрсатилган ва овоз бериш натижаларига кўра ғалаба қозонган. Сайловда 95 та миллий бокс федерацияси вакиллари иштирок этган.
Ўзбекистон бокс федерацияси маълумотларига кўра, мамлакат вакили бошқа номзодларга нисбатан анча кўп овоз тўплаган.