Спорт

Ўзбекистон Жаҳон елканли спорт федерациясига тўлақонли аъзо бўлди

Ўзбекистон Жаҳон елканли спорт федерациясига тўлақонли аъзо бўлди
Ўзбекистон Жаҳон елканли спорт федерациясига тўлақонли аъзо бўлди / Фото: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон елканли спорт федерацияси Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтган Бош ассамблеядаги овоз бериш натижаларига кўра, Жаҳон елканли спорт федерацияси — World Sailing’нинг тўлақонли аъзоси мақомини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон елканли спорт федерацияси хабар берди.

Миллий федерациянинг аризаси халқаро ташкилотга янги тўлақонли аъзоларни қабул қилиш тартиби доирасида кўриб чиқилди. Овоз бериш натижаларига кўра, иштирокчиларнинг 95,08 фоизи Ўзбекистон федерациясининг аъзолигини қўллаб-қувватлади.

Янги мақомга эга бўлиш Ўзбекистон елканли спорт федерациясига World Sailing’нинг ривожлантириш дастурларидан фойдаланиш имконини беради.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик спортчилар Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ўтказиладиган саралаш мусобақаларида қатнашиш имкониятига эга бўлади.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.