Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувида тўпиқ соҳасидан жароҳат олди. Ўзбекистон терма жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган мазкур ўйин ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув Доҳа шаҳрида бўлиб ўтди. Файзуллаев ўйин давомида жароҳат олгани сабабли майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Миллий терма жамоа тиббиёт штаби футболчини зудлик билан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Текширув натижаларига кўра, тўпиқ бўғимининг олд қисми шикастлангани аниқланди.
Ҳозирда футболчини имкон қадар тезроқ сафга қайтариш мақсадида терма жамоа ва клуб тиббиёт штаблари ҳамкорликда зарур даволаш муолажаларини бошлади.