Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон медиафутбол терма жамоаси Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Россия жамоасига 4:7 ҳисобида мағлуб бўлди.
Россия жамоасига Москва ЦСКА клуби таркибида Россия чемпиони бўлган Павел Мамаев бошчилик қилди.
Ғолиблар сафида Артём Нтумба, Михаил Прокопьев, Дмитрий Егоров ва Алексей Гасилин гол уришга муваффақ бўлди. Анар Абдуллаев буллитни аниқ амалга оширди, Василий Маврин эса бонус голини киритди.
Россия медиафутбол терма жамоаси тарихидаги илк халқаро учрашувини 4 сентябрь куни Душанбе шаҳрида ўтказган эди. Ўшанда Леонид Слуцкий бошчилигидаги жамоа Тожикистон медиафутбол терма жамоасини 4:3 ҳисобида мағлуб этган.