7
Иқтисод

Тошкентда чиптасиз юрганлик учун 146 мингдан ортиқ баённома тузилди

Тошкентда чиптасиз юрганлик учун 146 мингдан ортиқ баённома тузилди
Тошкентда чиптасиз юрганлик учун 146 мингдан ортиқ баённома тузилди / Фото: Видеодан кадр.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил бошидан буён Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўл ҳақини тўламаганлик учун 146 537 та маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

1–9 ноябрь кунлари 7 757 та баённома тузилган бўлиб, бу кунига ўртача 862 та ҳолатни ташкил этади.

Сўнгги тўрт ойда қайд этилган қоидабузарликлар сони ошиб борган. Жумладан, август ойида 10 843 та, сентябрда 20 286 та, октябрда 25 596 та, ноябрь ойининг дастлабки тўққиз кунида эса 7 757 та баённома расмийлаштирилган.

Қоидабузарликларни аниқлаш ва йўл ҳақини тўлаш интизомини ошириш мақсадида пойтахтда кучайтирилган назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

«Тошкент шаҳрида йўловчи ташишни мониторинг қилиш ва назорат қилиш» давлат муассасаси назоратчилари автобусларда йўл ҳақи тўланганини текширмоқда. Қоидабузарлик аниқланган ҳолларда белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда.

Бундан ташқари, йўловчиларга электрон тўлов тизимидан фойдаланиш қоидалари ва йўл ҳақини ўз вақтида тўлаш зарурлиги тушунтирилмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.