Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — FIFA, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Озарбайжон футбол федерациялари ассоциацияси вакиллари икки мамлакатда биргаликда ўтказилиши режалаштирилган FIFA U-20 жаҳон чемпионатига тайёргарлик масалаларига бағишланган ишчи учрашув ўтказди.
Учрашув иштирокчилари турнирни ташкил этишга тайёргарликнинг асосий йўналишларини, жумладан, спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва мусобақани ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишни муҳокама қилди.
Миллий терма жамоалар ва чемпионат меҳмонлари учун зарур шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунларига кўра, томонлар ҳамкорликни давом эттириш ва турнирни юқори ташкилий даражада ўтказиш учун саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади.