Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси вакили, таэквондо WT спортчиси Асадбек Самандаров Дакарда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон терма жамоаси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳал қилувчи финал баҳсида Самандаров Хитой Тайпейи вакили Ченг По Ю билан куч синашди. Ўзбекистонлик спортчи 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани иккинчи ўринда якунлади.
Ушбу медалдан сўнг Ўзбекистон терма жамоасининг Дакардаги Олимпия ўйинларида қўлга киритган медаллари сони тўрттага етди. Уларнинг учтаси кумуш, биттаси бронза медалидир.
Мусобақалар давом этмоқда.
Асадбек Самандаров, ўсмирлар Олимпиадаси, Дакар-2026, таэквондо WT, Ўзбекистон терма жамоаси, кумуш медаль, спорт.