Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик беш нафар шахматчи Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) рейтингининг кучли 100 талигидан жой олишда давом этмоқда.
Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов мос равишда тўртинчи ва бешинчи ўринларни сақлаб қолди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, кучли юзталикка кирган Ўзбекистоннинг бошқа шахматчилари рейтингдаги ўринларини йўқотган. Нодирбек Ёқуббоев 26-ўриндан 31-ўринга тушди.
Рустам Қосимжонов аввалги 48-ўриндан 61-поғонага пасайди.
Шамсиддин Воҳидов эса 66-ўриндан 95-ўринга тушиб қолди.
Шу тариқа, Ўзбекистоннинг икки нафар вакили жаҳон рейтингининг кучли бешталигидаги ўрнини сақлаб қолди, яна уч нафар шахматчи эса рейтинг рўйхатида пастлади.