Спорт

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Марказий Осиёда биринчи бўлди

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Марказий Осиёда биринчи бўлди
Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Марказий Осиёда биринчи бўлди / Фото: UFA.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Озарбайжонда бўлиб ўтган FIFA U-15 World Cup & Festival 2026 турнирининг якуний рейтингида Марказий Осиё мамлакатлари жамоаларорасида биринчи ўринни эгаллади.

189 та миллий терма жамоа иштирок этган умумий рейтингда Ўзбекистон 42-ўринни қайд этди. Марказий Осиё вакиллари орасида кейинги ўринни 52-поғонадан жой олган Қирғизистон эгаллади. Қозоғистон 85-, Тожикистон 97-, Туркманистон эса 121-ўринни банд этди.

Шу тариқа, мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси минтақанинг барча бошқа жамоаларидан юқори натижа қайд этди.

Турнир ғолиби Испания терма жамоаси бўлди. Иккинчи ўринни Чехия, учинчи ўринни эса Греция эгаллади.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.