Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакили Шаҳзодбек Холмуродов Dakar 2026 ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида уч хатлаб сакраш мусобақасида кумуш медальни қўлга киритди.
Спортчи 15,71 метр натижани қайд этиб, шахсий рекордини янгилади ва мусобақада иккинчи ўринни эгаллади.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони бештага етди. Улардан тўрттаси кумуш, биттаси бронза медалидир.