Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев 10 ноябрь куни Хитойнинг Changan Automobile компанияси вице-президенти Хуа Дубяо билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида Changan Automobile вакиллари компания фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда Евроосиё минтақасидаги ташаббуслари ҳақида маълумот берди.
Томонлар истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Музокаралар якунида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги инвестициявий-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича амалий ишларни давом эттиришга келишиб олинди.