Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Қатарга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Қатарга жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти Қатарга жўнаб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 3 ноябрь куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Доҳа шаҳрида Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этади.

Шунингдек, олий даражадаги икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.