Спорт

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тожикистон билан ўйнайди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тожикистон билан ўйнайди
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тожикистон билан ўйнайди / Фото: Ўзбекистон футзал федерацияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон футзал терма жамоаси 2–10 ноябрь кунлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказади ва Тожикистон миллий терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Тайёргарлик ФИФАнинг халқаро ўйинлар тақвимидаги танаффус даврига мўлжалланган. Бу ҳақда Ўзбекистон футзал федерацияси хабар берди.

Миллий терма жамоага номзод футзалчилар машғулотлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар марказининг спорт залида бўлиб ўтади. Йиғин доирасида мураббийлар штаби Тожикистон футзалчилари билан иккита назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган.

Биринчи ўйин 8 ноябрь куни Терма жамоалар маркази ҳудудида бўлиб ўтади. Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, учрашув томошабинларсиз ўтказилади. Иккинчи баҳс эса 10 ноябрь куни соат 18:00 да «Юнусобод» спорт мажмуасида ташкил этилади ва мухлислар учун очиқ бўлади.

Йиғинда иштирок этиш учун 22 нафар футзалчи чақирилган. Рўйхатдан тўрт нафар дарвозабон, беш нафар ҳимоячи, тўққиз нафар қанот ўйинчиси ва тўрт нафар ҳужумчи ўрин олган. Таклиф этилганлар орасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг беш нафар вакили ҳам бор.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:

Дарвозабонлар: Аббос Элмуродов (BMB), Аббос Улмасбеков (BMB), Жасурбек Ризбонов («Насаф»), Шоҳжаҳон Замирхонов (BMB).

Ҳимоячилар: Илҳом Ҳамроев (SQB), Анасхон Раҳматов («Насаф»), Суннатилла Жўраев («Насаф»), Жамолиддин Сатторов (BMB), Фазлиддин Ботиров (ОКМК).

Қанот ўйинчилари: Ҳусниддин Нишонов (BMB), Муҳаммадали Ҳусанбоев (BMB), Тоҳирбек Абдукаримов («Максам-Чирчиқ»), Даврон Чориев (BMB), Қувончбек Жаҳонов («Насаф»), Асилбек Вафоев («Насаф»), Беҳруз Самиев (Oil Star), Элдор Ниғматов («Хоразм»), Абдулборий Илиёсов (SQB).

Ҳужумчилар: Аброр Аҳмедзянов (SQB), Бегзод Мирқосимов (BMB), Музаффар Абдукаримов («Олмалиқ»), Жавоҳирбек Абдулвосиев (BMB).

Ноябрь ойидаги йиғин ва ўртоқлик учрашувлари миллий терма жамоанинг бўлажак халқаро мусобақаларга тайёргарлик жараёнининг бир қисми бўлади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.