Ўзбекистон

Оҳангарон шаҳар ҳокимлигининг мансабдор ходими қўлга олинди

Оҳангарон шаҳар ҳокимлигининг мансабдор ходими қўлга олинди
Оҳангарон шаҳар ҳокимлигининг мансабдор ходими қўлга олинди / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳар ҳокимлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритувчи мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, 1958 й.т. маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, ҳозирда ҳокимият балансига ўтказилиши режалаштирилаётган 3 хонали хонадонни суд тизимидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни маълум қилади.

Қўштирноқ ичида холис ёрдам бермоқчи бўлган мазкур мансабдор шахс уйнинг нархини 15000 АҚШ долларига келишиб ҳамда суд органларидаги танишлари учун 3500 АҚШ доллари беришини айтиб, жами 18500 АҚШ доллари талаб қилади.

Аммо, у олдиндан 9500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚКД ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳокимият вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.