“Ўзқурилишматериал” АЖ устав капиталини 1 трлн. сўмгача оширади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш маркази “Ўзқурилишматериал” акциядорлик жамиятининг 1 трлн. сўмлик эмиссия проспектини рўйхатдан ўтказди.
Эмиссия проспектига кўра, компания ҳар бири 1 минг сўмлик 1 млрд. дона оддий акция жойлаштирилади. Чиқарилишнинг умумий миқдори 1 трлн. сўмни ташкил этади.
Чиқарилишдаги барча акциялар ёпиқ обуна бўйича жойлаштирилади. Натижада компаниянинг устав капитали 1 трлн. сўмни ташкил этади.