Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

Ўзбекистондаги таянч базалар сони 16,5 мингтани ташкил этди

UzDaily · 30.06.2016 · 16:06 · 694 views
Ўзбекистондаги таянч базалар сони 16,5 мингтани ташкил этди
Ўзбекистондаги таянч базалар сони 16,5 мингтани ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ҳозирда Ўзбекистонда 16,5 мингта таянч базалар фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар беради.

Вазирлик материалларида қайд этилишича, сўнгги 10 йилда мобил алоқа абонентлари сони 7,5 баравар ўсди. Мобил алоқадан фойдаланувчилар сони эса 23 млн. нафарга яқинлашиб қолди.

“Агар биз 10-15 йил аввал уяли алоқа телефонилан фақатгина сўзлашиш учун фойдаланган бўлсак, ҳозирда унинг хизмат доираси кенгайган: биз ОАВ орқали хабар ўқиймиз, ёзишмаларни амалга оширамиз, маълумотлар, жумладан, фото ва видеолар билан алмашамиз ва ҳкз.”, - дея қайд этади вазирлик.

“Ҳозирда операторлар мобил алоқанинг тўртинчи авлоди тармоғини ишга туширишяпти. Бу эса ўз навбатида юқори тезликда интернетга уланиб, кўрсатиладиган телекоммуникацион хизматлар рўйхатини янада кенгайтиради”, - дейилади идора материалларида.

Эслатиб ўтамиз, Beeline (GSM), Ucell (GSM), UMS (GSM), Uzmobile (GSM ва CDMA) ҳамда Perfectum Mobile (CDMA) Ўзбекистонда мобил алоқа хизматларини кўрсатишади.

UzDaily · 👁 694 views · 30.06.2016 · 16:06